“Айнтрахт” навбатдаги трансферга қўл урди

Eldor Akmurzayev
25 июн 2022
“Байер” форварди Лукас Аларио “Айнтрахт”га ўтди.

У франкфуртликлар билан 2025 йилгача шартнома имзолади. Трансфер 5 млн еврога амалга ошгани айтилмоқда.

29 ёшли аргентиналик ўтган мавсум Бундеслигада 27 ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди. У 2017/18 йилги мавсумдан бери “Баер” шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.

Аввалроқ, “Айнтрахт” ПСВдан Марио Гётцени ўз сафига қўшиб олганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: eintracht.de