UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  10 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  17 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0

Айбек Нурбаев: "Ўз хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик" Янгиликлар

Айбек Нурбаев: "Ўз хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик"

Про-лиганинг 16-туридан ўрин олган "Машъал" - "Арал" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ёрдамчи мураббийи Айбек Нурбаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Машъал" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин жанговор руҳда ўтди. Биринчи бўлимда вазиятларимиз бўлди, гол киритишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқмадим. Футбол ўйнамадик, захирадан тушганлар ҳам ўйинни кучайтирмади. Балки узоқ йўл туфайли йигитларда чарчоқ кузатилгандир. 

- Биринчи бўлимда жамоангиз яхши ўйнаб турганди. Иккинчи бўлимда бунинг акси кузатилди. Бунинг сабаби нима? 

- Йигитлар ҳаракат қилишди. Диққат-эътиборни йўқотдик. Бу чарчоқ туфайли. Ҳимояда хатолар кузатилди. Ёмон ўйнамаётган эдик. 

- Ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай? 

- Ҳакамлар ишига баҳо бермайман. Уларнинг ишини ўрганадиган қўмита бор. Ўйин назоратчиси бор, хато қилса, баҳосини беради. Ютқаздикми, ўзимиз ютқаздик, ҳакамликнинг алоқаси йўқ. Демак, хатоларга йўл қўйдик.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика