“Аякс” Онанага нарх белгилади

Андре Амстердамни тарк этиши кутилмоқда.

“Аякс” жамоа посбони Андре Онана билан ёзги трансферлар вақтида хайрлашишга тайёр. Посбоннинг хизматларига айни дамда “Барселона”, “Челси” ҳамда ПСЖ қизиқиш билдирмоқда.

Клуб Онананинг трансферини 40 млн еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсум Андре “Аякс” сафида барча мусобақалар доирасида 39 та ўйин ўтказди.


Манба: The Telegraph