

"Ҳали "Барселона" билан ҳеч қандай келишув йўқ, ҳатто бу яқин ҳам эмас. Агар бошқа нарса бўлганда, сизларга буни айтган бўлардим", - дейди Мазрауи.
Мазрауи 2021/22 йилги мавсум "Аякс" таркибида 30та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 4та ассист қайд этди.
24 ёшли марокашлик футболчининг Нидерландия клуби билан тузган шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.



