UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  1 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   4 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  14 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  13 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  7 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирига қуръа ташланди Янгиликлар

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирига қуръа ташланди

Ўзбек спорти журналистикасининг отахони, футболимиз шарҳловчилиги мактаби асосчиси Ахбор Имомхўжаев хотираси йўлида футбол мусобақаси ўтказилаётганидан хабарингиз бор.

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида аввал хабар берилганидек, 8 та жамоа иштирок этади: "Пахтакор" (фахрийлар), "Тонг" (фахрийлар), ЎФА (фахрийлар), "Журналист" (фахрийлар), шунингдек, Championat.asia, Sports.uz, "Шарҳловчи", "Сулола". 

Алоҳида айтиш жоиз, Ахбор Имомхўжаев бир неча йил мобайнида "Пахтакор"да фаолият юритгани боис ушбу жамоа фахрийлар жамоаси мусобақада қатнашмоқда. Шунингдек, "Сулола" жамоаси устоз журналист авлодларидан иборат таркибга эга.

Сал олдин "Бунёдкор" стадионида мазкур хотира турнирига қуръа ташланди. Унда жамоалар қайси турда ўзаро рақиб бўлиши масаласига ойдинлик киритилди.

Мусобақа тақвими

Мусобақа низомига кўра, фахрий жамоалар алоҳида, қолган тўрт жамоа алоҳида дастлабки уч кун давомида ўзаро майдонга тушади. Мусобақанинг сўнгги кунида эса гуруҳлардаги жамоалар ўзаро ўринлар учун саф тортади.

Аввалроқ жамоаларнинг мусобақа учун таркибларини эълон қилган эдик. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика