

Австриялик ҳимоячи Давид Алаба Евро-2020'да Шимолий Македонияга қарши учрашувнинг (3:1) энг яхши футболчиси деб топилди.
28 ёшли футболчи ушбу ўйинда ғалаба голини урган Майкл Грегоричга голли пас берди.
Эслатиб ўтамиз, Алаба Европа чемпионатидан олдин эркин агент сифатида "Бавария"дан "Реал" сафига бориб қўшилганди.



