UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  0 15:53Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар бошланмоқда  0 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  1 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  10 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  4 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5

Аутсайдерга ютқазган "Ростов", Тулада ғолиб бўлган "Зенит". Россия Премьер-лигаси 16-тур якуни Янгиликлар

Аутсайдерга ютқазган "Ростов", Тулада ғолиб бўлган "Зенит". Россия Премьер-лигаси 16-тур якуни

Кеча Москвада бўлиб ўтган драматик ўйин билан Россия миллий лигасининг навбатдаги тури ниҳоясига етди ва унда бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди.

Яна шуни таькидлаб ўтиш лозимки, якунланган ҳафта мусобақада голлар қурғоқчилиги юзага келди. Ўтказилган 8 учрашувда бор йўғи 14 та гол урилди.

Қуйидагилар баҳсида сулҳ

Мамлакатнинг совуқ ва қаҳратон шаҳарларидан бири бўлган Екатеринбургда жойлашган "Урал" клуби бу сафар мусобақа жадвалида сўнгги поғоналарда бораётган Грознийнинг "Ахмат" жамоаси меҳмони бўлишди. Тенгма-тенг курашлар остида ўтган учрашувда ҳар иккала томон ҳам юзага келган вазиятлардан фойдаланишда оқсашди ва ўйинда жанговар дуранг қайд этилди.


Ахмат

Премьер-лига . 16-тур

08/11/2019, 20:30

0
:
0
Тугади

Урал

Стадион: Akhmat-Arena

45'
90'
47'  Роланд Гиголаев
59'  Конрад Михалак (Евгений Харин)
61'  Антон Швец
72'  Андрес Понсе (Аблае Мбенг)
62'  Эрик Бикфалви (Михал Кухарчик)
70'  Андрей Панюков (Петрус Бумаль)
85'  Андрей Егорычев (Павел Погребняк)




Рақобатчилар беллашувида "Динамо" ғолиб

Турнир жадвали нуқтаи-назаридан муҳим аҳамиятга эга бўлган кам сонли ўйинлардан бўлган баҳсда таркибида ҳамюртимиз тажрибали ҳимоячи Виталий Денисов ҳаракат қилаётган "Рубин" ўз уйида Москванинг "Динамо"сини меҳмон қилди ва кичик ҳисобда мағлубиятга учради. Денисов майдонга тушмаган учрашув тақдирини меҳмонларнинг ёш умидли легионер аьзоси 20 яшар польяк Себастьян Шиманьски томонидан киритилган гол ҳал қилди. Маьлумот ўрнида, кескин руҳда ўтган ўйинда ҳар иккала жамоадан учтадан футболчи огоҳлантирилди. Шунингдек, қозонликлардан Александр Зуев ҳамда меҳмон жамоадан Иван Ордецга иккинчи сариқ кароточка кетидан қизили кўрсатилди ва майдондан четлатилди.

Рубин

Премьер-лига . 16-тур

09/11/2019, 15:05

1
:
0
Тугади

Динамо Москва

Себастьян Шиманьский - 23'

Стадион: Kazan Arena

45'
90'
26'  Александр Зуев
45'  Александр Зуев
51'  Александр Ташаев
57'  Александр Ташаев (Хвича Кварацхелия)
72'  Зурико Давиташвили
84'  Вячеслав Подберезкин (Бека Микелтадзе)
23'  Себастьян Шиманьский
23'  Константин Рауш
30'  Клинтон Н'Жи
34'  Иван Ордец
66'  Иван Ордец
69'  Клинтон Н'Жи (Роман Евгеньев)
73'  Максимилиан Филипп (Рамиль Шейдаев)
82'  Константин Рауш (Сергей Паршивлюк)
90'  Сергей Паршивлюк




Аутсайдер жасорати

Анчадан бери оҳирги ўринларда изғиб юрган "Тамбов" клуби эндиги сафарда "Ростов" меҳмони бўлди ва кутилмаганда етакчи жамоа "Ростов"ни кучли ирода эвазига енгишга эришди. Ушбу учрашув билан қўшиб ҳисоблаганда ватандошимиз Элдор Шомуродовнинг голсиз серияси тўртта ўйинга етди. Миллий терма жамоамиз ҳужум чизиғидаги асосий фигуралардан бири бўлган форвард кўпроқ плэймейкер сифатида гавдаланди ва баҳс давомида учта заргарона узатмани амалга ошириш асносида иккита хавфли зарба беришга муваффақ бўлди. Ўйинга келсак, олдинига Бьёрн Сигурдарсон бош билан чиройли гол муаллифига айланди ва ҳисобни очди. Бироқ, иккинчи бўлимда нисбатан жонланган меҳмонлар рақиб жамоа ҳимоячисининг қўпол хатосидан кейин Георгий Мелкадзе томонидан киритилган тўп билан мувозанатни тиклашди. 70-дақиқага келиб, Владимир Обухов урган гол натижасида эришилган муваффақият янги бош мураббий Сергей Первушин қўл остида кетма-кет қўлга киритилган учинчи ғалаба бўлди.

Ростов

Бьорн Сигурдарсон - 7'

Премьер-лига . 16-тур

09/11/2019, 17:30

2
:
1
Тугади

Тамбов

Георгий Мелкадзе - 52', Владимир Обухов - 70'

Стадион: Rostov Arena, 25589 томошабин

45'
90'
7'  Бьорн Сигурдарсон
7'  Хорен Байрамян
56'  Бьорн Сигурдарсон
60'  Деннис Хаджикадунич
77'  Бьорн Сигурдарсон (Александр Долгов)
33'  Максим Осипенко
41'  Михаил Костюков
52'  Георгий Мелкадзе
52'  Гурам Тетрашвили
64'  Георгий Мелкадзе
70'  Владимир Обухов
70'  Андрей Килин
78'  Георгий Мелкадзе (Хетаг Хосонов)
81'  Павел Карасев (Валерий Чуперка)
82'  Адесойе Ойеволе
86'  Адесойе Ойеволе (Сослан Таказов)




"Спартак" яна ғолиб

Ваниҳоят, икки йил аввал чемпион бўлган ва жорий мавсум тахтга қайтишга ахд қилган "Спартак" ўтган турдаги муваффақиятсизликдан кейин яна ишончли ҳисобда ғалаба қозонди. Голларга келсак, ўйин бошида Европанинг топ-5 лигаларидан Испания, Италия ва Франция ички биринчиликларида ўйнаган "Ньюэллс Олд-Бойз" клуби тарбияланувчиси бўлган аргентиналик Эсекьель Понсе жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 82-дақиқасига келиб эса, белгиланган 11 метрли жарима зарбасини маҳаллий ўйинчи Зелимхан Бакаев аниқ амалга оширди. Спартакчилар ушбу муваффақиятдан сўнг, 6-ўрингача кўтарилиб олишди.

Спартак Москва

Эсекель Понсе - 3', Зелимхан Бакаев - 83'

Премьер-лига . 16-тур

09/11/2019, 20:05

0
:
2
Тугади

Крылья Советов

Стадион: Otkrytiye Arena

45'
90'
3'  Эсекель Понсе
3'  Зелимхан Бакаев
76'  Зелимхан Бакаев
76'  Джордан Ларссон (Андре Шюррле)
80'  Алекс Крал
83'  Зелимхан Бакаев
84'  Зелимхан Бакаев (Резиуан Мирзов)
90'  Наиль Умяров (Гус Тиль)
46'  Дмитрий Кабутов (Антон Терехов)
63'  Виталий Лысцов (Деян Радонич)
71'  Срджан Мияйлович
74'  Александр Соболев (Раду Гынсарь)
82'  Максим Карпов




Ўртамиёналар тўқнашувида дуранг

Мусобақа жадвалида бир-бирига жуда яқин жойлашган ва деярли бир ҳил очко жамғарган жамоалар "Оренбург" ва "Уфа" бу турда ўзаро тўқнаш келишди. Кескин курашларга бой ўтган учрашувда ҳисоб очилмади. Ушбу ўйинда ҳамюртимиз иқтидорли вингер Вадим Афонин бу сафар ҳам кўриниш бермади. Қизиғи шундаки, Оренбург шаҳрининг айнан шу ном билан аталувчи жамоаси дуранг орқали саккизинчи қатордан 7-поғонага кўтарилиб олди. Меҳмонлар эса, эгаллаб турган ўринларидан бир қадам ҳам силжишмади.

Оренбург

Премьер-лига . 16-тур

10/11/2019, 12:30

0
:
0
Тугади

Уфа

Стадион: Gazovik Stadium

45'
90'
73'  Урош Радакович
77'  Джоэль Фамейе (Федор Черных)
82'  Рикарду Алвеш (Артем Кулишев)
90'  Тимур Аюпов
72'  Джемал Табидзе (Ловро Бизяк)
74'  Андрей Козлов (Павел Аликин)
78'  Вячеслав Кротов (Андрес Вомбергар)




Тулада мағлубият

Туланинг "Арсенал" жамоаси ўз уйида Санкт-Петербург азим шаҳрининг "Зенит" клубини меҳмон қилди ва минимал ҳисобда мағлуб бўлди. Яна бир тенгма-тенг курашлар остида кечган баҳс тақдирини қитьадошимиз эронлик Сардор Азмун томонидан урилган гол ҳал қилиб берди. Бу вазиятда у марказий ҳимоячи Вячеслав Караваевнинг пасидан унумли фойдаланди. Питерликлар қўлга киритилган муҳим ғалаба натижасида пешқадамлигини мустаҳкамлаб олган бўлса, меҳмонлар икки поғона пастлашди ва турнир жадвалининг экваторига жойлашишди.

Арсенал Тула

Премьер-лига . 16-тур

10/11/2019, 15:00

1
:
0
Тугади

Зенит

Сердар Азмун - 63'

Стадион: Arsenal Stadion

45'
90'
48'  Горан Чаушич (Александр Ломовицкий)
54'  Виктор Альварес
69'  Сергей Ткачев
23'  Вячеслав Караваев
46'  Александр Ерохин (Себастьян Дриусси)
63'  Сердар Азмун
63'  Вячеслав Караваев
79'  Юрий Жирков (Алексей Сутормин)
90'  Артем Дзюба (Далер Кузяев)




Аутсайдер яна мағлуб

Сўнгги вақтларда ҳеч ўзига келолмаётган ва аянчли аҳволга тушиб қолган жорий мавсумда элитага қайтган мусобақа дебьютанти "Сочи" бу сафар ўз мухлислари қаршисида шонли тарихга эга мамлакатнинг гигант жамоаларидан бири бўлган ЦСКАга аламли тарзда ютқазиб қўйди. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, олдинига Андрей Мостовой ҳисобни очди. Орадан тўққиз дақиқа ўтар-ўтмас Миха Мевля автогол муаллифига айланди ва ўртадаги мувозанат тикланди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг учинчисида Дмитрий Полоз яна жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ, бу ҳали ҳаммаси эмас эди. Ўйиннинг иккинчи ярми бошларида, Иван Обляков ва Фёдор Чалов томонидан киритилган голлар меҳмонларга муҳим очкони тақдим этди. Ушбу ғалабадан кейин москваликлар кучли учликка қайтишга муваффақ бўлишди.

Сочи

Андрей Мостовой - 7', Дмитрий Полоз - 45'

Премьер-лига . 16-тур

10/11/2019, 17:30

3
:
2
Тугади

ЦСКА

Миха Мевля - 16', Иван Обляков - 52', Федор Чалов - 55'

Стадион: Fisht Olympic Stadium

45'
90'
7'  Андрей Мостовой
45'  Дмитрий Полоз
52'  Сослан Джанаев
59'  Душан Лагатор
60'  Эльмир Набиуллин (Павел Шакуро)
68'  Кристиан Нобоа (Никита Бурмистров)
79'  Иван Миладинович (Антон Заболотный)
87'  Федор Кудряшов
16'  Миха Мевля
18'  Игорь Дивеев
21'  Вадим Карпов
52'  Иван Обляков
52'  Никола Влашич
55'  Федор Чалов
55'  Иван Обляков
58'  Вадим Карпов (Звонимир Шарлия)
71'  Арнор Сигурдссон (Ильзат Ахметов)
74'  Иван Обляков
85'  Никола Влашич (Алан Дзагоев)
90'  Кристиян Бистрович




Етакчилар жангида муроса

Ўтган тур доирасида нисбатан кучсиз иштирокчиларга қарши ўйнаб, дурангга имзо чеккан етакчилар қаторида бораётган "Локомотив" ва "Краснодар" ўзаро 3 очко учун кураш олиб боришди. Кеескин ва муросасиз олишувлар остида кечган учрашувда муроса кўчаси танланди. Даставвал, мезбонларнинг Европа топ-клубларида ўйнаган ва етарлича тажриба орттирган ярим ҳимоячиси Гжегож Криховяк жамоасини олдинга олиб чиқди. Аммо орадан олти дақиқа ўтмасидан швед футбол мактаби тарбияланувчиси бўлган 33 ёшли форвард Маркус Берг аниқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. Ушбу натижадан кейин москваликлар бир поғона юқорилаб, 2-ўринга чиқишди. Сергей Матвеев шогирдлари эса, аксинча битта ўрин пастга жойлашишди.

Локомотив

Гжегож Крыховяк - 41'

Премьер-лига . 16-тур

10/11/2019, 20:00

1
:
1
Тугади

Краснодар

Маркус Берг - 45'

Стадион: RZD Arena

45'
90'
19'  Жуан Мариу
41'  Гжегож Крыховяк
46'  Гжегож Крыховяк (Антон Миранчук)
52'  Рифат Жемалетдинов
55'  Эдер (Федор Смолов)
65'  Владислав Игнатьев
71'  Рифат Жемалетдинов (Даниил Куликов)
72'  Даниил Куликов
27'  Кристиан Рамирес
40'  Урош Спайич
45'  Ари
45'  Маркус Берг
45'  Ари
48'  Маркус Берг
65'  Руслан Камболов (Кристоффер Олссон)
70'  Кристоффер Олссон
73'  Маркус Берг (Иван Игнатьев)
80'  Ари (Даниил Уткин)



16-ТУРНИНГ БАРЧА НАТИЖАЛАРИ


МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ


ТЎПУРАРЛАР ПОЙГАСИ 



Хондамир Ҳакимов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика