“Аугсбург” – “Бавария”. Роббен жароҳат олди

“Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Арьен Роббен, Германия Кубоги 1/8 финали доирасида бўлиб ўтган “Аугсбург”га қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.

14-дақиқада голландиялик футболчига қарши “Аугсбург” дарвозабони Марвин Хитц қўпол ўйнади ва бунинг учун огоҳлантирилди.

16-дақиқада Роббеннинг ўрнига Томас Мюллер ўйинни давом эттирган.


Таъкидлаб ўтамиз, ушбу ўйининг 4-дақиқасида Роббен гол уришга улгурган эди.


Манба: sports.ru