UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

"Атлетико"нинг янги ролики сизни таъсирлантиради. Ваъда берамиз! Янгиликлар

"Атлетико"нинг янги ролики сизни таъсирлантиради. Ваъда берамиз!

"Атлетико"дан юқори нарса фақатгина унинг қадриятларидир".

"Атлетико" мухлислари учун илиқ роджество ролигини совға қилди.

Ва у шунчаки ажойиб.




Сюжет бўйича қари инсон кўчада йўқолиб қолади, ўша томондан ўтиб кетаётган киракаш уни топади ва уйига олиб бориб қўйишга қарор қилади.



Ҳайдовчи гап футбол ҳақида кетишидан олдин у билан об-ҳаво бўйича ҳам, байрамлар бўйича ҳам суҳбатни бошлашнинг уддасидан чиқолмайди.

Отахон эса Мадриднинг "Реал" клуби ва айниқса Альфредо Ди Стефанонинг мухлиси бўлиб чиқади. У "якшанбадаги ўйинни кўрдингизми?" деган оддий саволга жавоб беради ва буюк аргентин-испан футболчиси қандай яхши ўйнаганини берилиб гапира бошлайди.



Ди Стефано – "Мадрид"нинг мутлақ афсонаси. Альфредо 1953 йилда клубга можаро билан келади ("Мадрид" ва "Барса" ўртасида, ФИФА ҳам жалб қилинган), дастлабки етти ойда ўйнамайди, аммо масала ҳал бўлганидан сўнг супер тўпурарга айланади: 396та ўйинда 308та гол, Европа чемпионлари кубогидаги кетма-кет бешта ғалаба.

Аргентин-испанни ўғирлаб ҳам кетишади, аммо у клубни бутун вужуди билан қаттиқ севарди. Ди Стефано кейинчалик мураббий бўлиб ҳам ишлайди (дастлаб 1982 йилдан 1984 йилгача, кейин 1990 йилда) ва машғулотларда 20 мингдан мухлис йиғади. У ўйнаши ҳам шарт эмасди.

Киракаш отахонни уйига қадар елтиб қўяди. У ерда уни ҳавотирланиб ўтирган қизи қарши олади.



Кейинчалик ҳайдовчи "Атлетико" мухлиси эканлиги маълум бўлади. Отахон Ди Стефано ҳақида гапира бошлаганда клуб рамзини яшириб қўйган бўлади, аммо кейинчалик дарҳол ўзининг олдига осиб қўяди.



Албатта, "Атлетико" мухлислари Ди Стефанони унча ҳам ҳушлашмайди, аммо афсонага ҳурмат билан муносабатда бўлишади. Альфредо ҳатто клубда бир марта ўйнаган ҳам: у 1956 йилда Уч қирол байрамига бағишланган кўргазмали ўйинда бир тайм ҳаракат қилади (6 январь куни, янги йил кунларида), уни бунга "Атлетико"нинг буюк форварди Адриан Эскудеро кўндирган.

Ролик шундай жумлалар билан якунланади: "Атлетико"дан юқори нарса фақатгина унинг қадриятларидир".



Рақиблар мухлислари ўртасидаги ҳурмат ҳақида ажойиб воқеа. Ва жуда муҳим йўлланма.


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика