"Атлетико"дагиларнинг фикрича, Гризманн "Барселона"га ўтади

Aslanov Jasurbek
13 май 2019, 18:45
"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн мавсумлар оралиғида "Барселона"га ўтиши мумкин.

Маълумотларга кўра, "матрасчилар" 28 ёшли франциялик "Барселона"га ўтади деб ўйламоқда.

Бу ҳафтада Гризманн ва "Атлетико" раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Клубдагилар футболчи режалари ҳақида айтиб беришини истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Антуан Гризманн ўтган йилнинг ёзида Каталония клуби таклифини рад этиб, "Атлетико" билан шартномани узайтирган эди.

Франциялик форвард жорий мавсум ЛаЛиганинг 36та учрашувида майдонга тушиб, 15та гол урди ва 10та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Cadena SER

Сўнгги янгиликлар

Барча ›