UZ

Сўнгги янгиликлар

13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  6 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  3 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  4 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  8 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1

“Атлетико” ярим ҳимоячиси Манчестер клублари нишонида Янгиликлар

“Атлетико” ярим ҳимоячиси Манчестер клублари нишонида

“Атлетико” ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес ёзги трансфер ойнаси вақтида “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтиши мумкин.

ESPN хабарига кўра, “қизил иблислар” 24 ёшли футболчини ашаддий рақиблари “Манчестер Сити”дан олдинроқ ўз сафларига жалб этишмоқчи. Маникунианликлар устози Сульшер мадридликлар ярим ҳимоячисини ёзда жамоани тарк этадиган Андре Эрерани ўрнини босишига ишонмоқда.

Нашр хабарига кўра, “шаҳарликлар” Сауль учун курашда ҳамшаҳарларидан устун бўла олмасликларини билишган ва унинг ўрнига “Атлетико”нинг бошқа бир футболчиси Родриго Эрнандесга “оғиз солишган”. “Сити” устози Хосеп Гвардиоланинг фикрича, Родри “шаҳарликлар” сафида 33 ёшли бразилиялик Фернандиньони ўрнини эгаллаши мумкин.

Ўз навбатида “Атлетико” ҳар иккала футболчиси билан хайрлашиш ниятида эмас. Аммо Родригони жамоада ушлаб қолиш мадридликларга осон бўлмайди. Чунки унинг товон пули 70 миллион евро этиб белгиланган. Бу эса инглиз клуби учун у қадар катта сумма ҳисобланмайди. Саульнинг товон пули эса 150 миллион еврога баҳоланган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика