"Атлетико" собиқ ҳимоячиси Врсалько "Олимпиакос"га ўтади
02 июл 16:54
Янгиликлар
"Атлетико" собиқ ҳимоячиси грек клуби билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади, бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда. Хорват "Олимпиакос"га эркин агент мақомида ўтади.
Ўйинчининг трансфери бугун эълон қилинади.
Врсалько "Атлетико"да 2016 йилдан бери ўйнаётганди, у фақатгина 2018/19 йилги мавсумни ижара асосида "Интер"да ўтказган.
Футболчи "Атлетико" таркибида 2021 йилда Ла Лигани ва 2018 йилда Европа Лигасида ғолиб чиққан. У мадридликлар таркибида 100та ўйин ўтказди.
Ўхшаш янгиликлар
15:40
"Реал" 2014 йилдан 19та финалнинг 17тасида ғалаба қозонган. Икки мағлубият ҳам "Атлетико"дан 5

Фикрлар