"Атлетико" собиқ форварди "Лацио"га ўтиши мумкин

Alisher
27 дек 2021, 12:27
"Верона" ҳужумчиси Никола Калинич фаолиятини бошқа бир итальян клубида давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, форварднинг агенти "Лацио" билан музокаралар олиб бормоқда. Битим келаси ойда расмийлаштириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Никола "Верона"га 2020 йилда "Атлетико"дан келган эди. Унинг трансфери итальянларга 1,8 млн еврога тушганди.

Футболчи жорий мавсум 9та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira