"Атлетико" Симеоненинг ўрнига кутилмаган номзод топди - у билан музокаралар ҳам бошлаб юборилди
28 апр 2020 18:21
Янгиликлар
"Атлетико" Симеоненинг ўрнига кутилмаган номзод топди - у билан музокаралар ҳам бошлаб юборилди
Аргентиналик мутахассис бир мавсумда 40,5 миллион евро маош олган ҳолда, дунёдаги энг кўп ҳақ олувчи мураббийи саналади.
"Атлетико" пандемия туфайли катта молиявий йўқотишларга учради, шу сабаб бугун туғилган кунини нишонлаётган "Эл Чоло"нинг маошини кўриб чиқади.
Мадридда Симеоне маошининг камайишига рози бўлишига умид қилишмоқда, аммо бу билан ҳамкорликнинг тўхтаб қолиши мумкинлиги ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Шу сабаб клуб аргентиналикнинг ўрнига номзод топиб қўймоқда.
Агар Диего Симеоне кетишни хоҳласа, "Атлетико" жамоада "Милан" ва "Ювентус" собиқ устози Массимилиано Аллегрини кўрмоқчи. Қайд этиш керакки, "матрасчилар" италиялик мутахассис билан олдиндан музокаралар ҳам олиб боришди.
Қўшимча қилиш керакки, 52 ёшли Массимилано Аллегри ўтган йилнинг ёзидан бери ишсиз юрибди. У бунга қадар "Ювентус" билан кетма-кет 5 бор, "Милан" билан эса бир бор А Серия чемпионлигини қўлга киритган.
Фикрлар