"Атлетико" сафида 333 ўйин ўтказган футболчи "Фламенго" клубига ўтди

23 июл 2019, 21:45
"Атлетико" ҳимоячиси Филипе Луис фаолиятини "Фламенго"да давом эттиради.

33 ёшли бразилиялик 2021 йил декабр ойига қадар шартнома имзолади.

Филипе Луис "Атлетико" сафида 2010-2014 ва 2015-2019 йиллар мобайнида 333 расмий ўйинда ҳаракат қилган.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: flamengo.com.br