

"Удинезе"дан харид қилинган жамоанинг янги ўйинчиси Науэль Молинанинг тақдимот маросимида Мадрид клуби президент Энрике Сересо таркибда бошқа янги ўйинчилар бўлмаслигини қайд этди.
"Спорт менежментимиз ушбу ёздаги сўнгги трансферни амалга оширди.
Журналист дўстларимиз учун такрорлайман: спорт менежментимиз биз хоҳлаган сўнгги трансферни амалга оширди", – дейди Сересо.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг "Атлетико"га ўтишни хоҳлаётгани маълум бўлди ва Мадрид клуби мухлислари унинг трансферига рад этди.



