"Атлетико" президенти: "Бизда ЧЛ финалини ўз стадионимизда ўйнаш имконияти бор"

Aslanov Jasurbek
21 сен 2018, 12:19
"Атлетико" президенти Энрике Сересо жамоанинг мавсум стартидаги ўйинига фикр билдирди.

"Биз мавсум бошида барқарор натижа кўрсата олмадик, аммо УЕФА Суперкубогини қўлга киритдик ва Чемпионлар лигаси стартида ғалабага эришдик.

Ҳар доим ўтган мавсумдаги натижаларни яхшилашга, келажак учун фундамент қўйишга ва клуб сифатида ўсишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирги мавсум жуда муҳим, чунки биз Чемпионлар лигаси финалида ўз стадионимиз - "Ванда Метрополитано"да ўйнаш имкониятига эгамиз.

Ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб, барча совринларни ютишни истаймиз, бироқ хоҳлаганингиз ҳар доим ҳам амалга ошавермайди. Мавсум қийин ўтишини биламиз, бироқ бор кучимизни ишга солмоқчимиз" - дейди Сересо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca