"Атлетико" президенти: "Биз ҳеч нарсани истисно қилмаймиз, аммо Гризманн билан шартнома имзолаш - осон бўлмаган вазифа"

Alisher
31 июл 2021, 11:28
"Атлетико" президенти Энрике Сересо "Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманнинг Мадрид клубига қайтиши мумкинлигини истисно этмади.

"Биз ҳеч нарсани истисно қилмаймиз, аммо айтишимиз мумкинки, Гризманн билан шартнома имзолаш - осон бўлмаган вазифа. Бу қийин операция", - дейди Сересо.

Олдинроқ хабар берилганидек, 30 ёшли француз Сауль Ньигес билан алмашинув доирасида "Атлетико"га қайтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Антуан "Барса"га қадар "Атлетико" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: TJ Cope