“Атлетико” Пепе Рейнани сотиб олиши мумкин

5 фев 2014, 10:57
Мадриднинг “Атлетико” клуби “Ливерпуль”дан 31 ёшли дарвозабон Пепе Рейнанинг эгалик ҳуқуқини сотиб олиши мумкин, деб хабар беради Fichajes.net.
Бироқ айни пайтда “Наполи”да ижара асосида тўп сураётган дарвозабон, неаполитанликлар билан шартнома тузиши ҳам мумкин. “Матрасчилар” “Челси” дарвозабони Тибо Куртуани ўзларидан олиб қола олмасалар бошқа дарвозабон излашларига тўғри келади. Шунинг учун Куртуага ўриндош сифатида Рейнага эътибор қаратишган.

Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›