UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  0 15:27Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Нефтчи", "Металлург" ва бошқа жамоалар таркиби маълум  0 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  46 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  4 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0

«Атлетико Мадрид» Ўзбекистонда футбол академиясини очмоқчи Янгиликлар

«Атлетико Мадрид» Ўзбекистонда футбол академиясини очмоқчи

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги эълон қилган хабарда шундай дейилади:

«Атлетико Мадрид» футбол клуби вакиллари Ўзбекистонда футбол академияси очиш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бош вазир ўринбосари, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мадрид шаҳрига хизмат сафари давомида «Атлетико Мадрид» футбол клуби раҳбарияти ва мутасаддилари билан учрашиб, ҳамкорликка доир музокаралар олиб борди.

Делегация вакиллари Испания томонга Ўзбекистон Президенти томонидан 2021 йилнинг «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилгани, мамлакатимизда аҳолини спортга кенг жалб қилиш йўлида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда футболга стратегик спорт турларидан бири сифатида эътибор қаратилиши ҳақида батафсил маълумот беришди.

«Атлетико Мадрид» вакиллари ўз ўрнида хорижда очилган академиялари фаолияти, Ўзбекистон туризм салоҳиятини дунё бўйлаб футбол ишқибозларига танитишдаги маркетинг имкониятлари ҳақида батафсил тақдимот ўтказишди.

«Атлетико Мадрид» футбол клуби вице-президенти Иниго Азнар ушбу ҳамкорлик катта натижалар олиб келишини таъкидлаб, буюк тарихга эга юрт ёшларидан мамлакатни дунёга танитадиган спортчилар етишиб чиқишига ишонч билдирди.

Учрашув якунига кўра, «Атлетико Мадрид» клуби вакиллари Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил этиш ва клуб имкониятларидан келиб чиқиб, мамлакатимизнинг туризм салоҳияти тарғиботида ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.

«Атлетико Мадрид» клуби раҳбарияти тез орада Ўзбекистон томонига тижорий таклиф юборишини, томонлар ўзаро келишувга эришган тақдирда, клуб мутасаддилари Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди".

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика