UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  300 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  25 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  4 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

«Атлетико Мадрид» Ўзбекистонда футбол академиясини очмоқчи Янгиликлар

«Атлетико Мадрид» Ўзбекистонда футбол академиясини очмоқчи

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги эълон қилган хабарда шундай дейилади:

«Атлетико Мадрид» футбол клуби вакиллари Ўзбекистонда футбол академияси очиш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бош вазир ўринбосари, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мадрид шаҳрига хизмат сафари давомида «Атлетико Мадрид» футбол клуби раҳбарияти ва мутасаддилари билан учрашиб, ҳамкорликка доир музокаралар олиб борди.

Делегация вакиллари Испания томонга Ўзбекистон Президенти томонидан 2021 йилнинг «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилгани, мамлакатимизда аҳолини спортга кенг жалб қилиш йўлида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда футболга стратегик спорт турларидан бири сифатида эътибор қаратилиши ҳақида батафсил маълумот беришди.

«Атлетико Мадрид» вакиллари ўз ўрнида хорижда очилган академиялари фаолияти, Ўзбекистон туризм салоҳиятини дунё бўйлаб футбол ишқибозларига танитишдаги маркетинг имкониятлари ҳақида батафсил тақдимот ўтказишди.

«Атлетико Мадрид» футбол клуби вице-президенти Иниго Азнар ушбу ҳамкорлик катта натижалар олиб келишини таъкидлаб, буюк тарихга эга юрт ёшларидан мамлакатни дунёга танитадиган спортчилар етишиб чиқишига ишонч билдирди.

Учрашув якунига кўра, «Атлетико Мадрид» клуби вакиллари Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил этиш ва клуб имкониятларидан келиб чиқиб, мамлакатимизнинг туризм салоҳияти тарғиботида ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.

«Атлетико Мадрид» клуби раҳбарияти тез орада Ўзбекистон томонига тижорий таклиф юборишини, томонлар ўзаро келишувга эришган тақдирда, клуб мутасаддилари Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди".

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика