"Атлетико" Лингардга қизиқмоқда

Alisher
16 июл 2021, 10:16
"Атлетико" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингардга қизиқиш билдирмоқда.

Жесси Лингард ўзи ижарада ўйнаган "Вест Хэм"нинг тўлақонли ўйинчисига айланиши мумкин эди, аммо Англия клублари келишувга эриша олишмади.

Мадриднинг "Атлетико" клуби Саулнинг "Барселона"га эҳтимолий кетиши сабаб марказни кучайтириш учун ўйинчи қидирмоқда.

Лингарднинг МЮ билан шартномаси бир йилдан сўнг якунига етади, аммо манчестерликлар унинг сотувидан 30 млн евродан кам ишлаб олишмоқчи эмас.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: 90min

Сўнгги янгиликлар

Барча ›