"Атлетико" Жерар Морено билан шартнома имзолаш вариантини ўрганмоқда

Alisher
6 апр 2021, 18:28
Мадриднинг "Атлетико" клуби ёзги трансфер ойнасида "Вильярреал" ҳужумчиси Жерар Моренони ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради.

Диего Симеоне ўтган уик-эндда "Гранада" дарвозасига 3та тўп киритган футболчи билан эҳтимолий шартнома имзолаш имкониятларини ўрганиш бўйича клуб спорт директори Андреа Бертега кўрсатма берди. "Эл Чоло" уни Луис Суарес билан жуфтлик сифатида ўйнатмоқчи.

Суареснинг шартномасида унинг ёзда клубдан эркин агент мақомида кетиши мумкинлиги борасида банд бор. Жамоага қишда келган ва ижара шартномасида 33,5 миллион евролик харид қилиш ҳуқуқи бор ҳужумчи Мусса Дембеле эса яқинда машғулотлрда ҳушини йўқотди.

"Атлетико" "Ювентус"да ижара асосида ўйнаётган Альваро Моратани ҳам ҳисобдан чиқармаган.

Жерар Моренонинг трансферини амалга оширишдаги энг муаммоли жиҳати - бу унинг товон пули - 100 миллион евро.

Моренонинг "сариқ сувости кемаси" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Футболчи жорий мавсум "Вильярреал" либосида 32та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 8та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: football.ua