UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:20Суперлига. ОКМК – "Шўртан". Таркиблар маълум  1 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  4 18:53Суперлига. "Бунёдкор" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  2 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  0 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  5 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  0 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  10 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  12 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  13

"Атлетико" билан дербида "Реал"ни қутқариб қолган йигитча ҳақида 7та факт. Альваро Родригес келажакда Бенземанинг ўрнини босадими? (мутолаа учун) Янгиликлар

"Атлетико" билан дербида "Реал"ни қутқариб қолган йигитча ҳақида 7та факт. Альваро Родригес келажакда Бенземанинг ўрнини босадими? (мутолаа учун)

Катталар футболидаги ажойиб дебют.

Реал Мадрид

Альфаро Родригес - 85'

Примера Дивизион . 23-тур

25/02/2023, 22:30

1
:
1
Тугади

Атлетико Мадрид

Хосе Хименес - 78'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 64721 томошабин

Бош ҳакам: Jesus Gil

45'
90'
7'  Эдер Милитан
56'  Начо Фернандес
63'  Тони Кроос (Эдуардо Камавинга)
63'  Марко Асенсио (Орельен Тчуамени)
63'  Дани Себальос (Лука Модрич)
77'  Начо Фернандес (Альфаро Родригес)
83'  Даниэль Карвахаль (Лукас Васкес)
85'  Альфаро Родригес
85'  Лука Модрич
90'  Лука Модрич
22'  Коке
23'  Рейнилду Мандава (Хосе Хименес)
36'  Маркос Льоренте
46'  Пабло Барриос (Анхель Корреа)
57'  Маркос Льоренте (Тома Лемар)
64'  Анхель Корреа
71'  Науэль Молина
76'  Сауль Ньигес (Альваро Мората)
77'  Коке (Аксель Витсель)
78'  Хосе Хименес
78'  Антуан Гризманн



"Реал" ва "Атлетико" ўртасидаги Мадрид дербиси шанба кунининг энг асосий воқеаси бўлди. Жамоалар ёрқин ва сифатли футбол кўрсатишди — меҳмонлар ҳужумчиси Корреанинг баҳсли четлатишидан сўнг "Реал" устунликни ўз қўлига олди, аммо кутилмаганда ўзи тўп ўтказиб юборди. Уйда битта кўп бўлиб 0:1 ўйнаш — жамоа учун жуда ҳам ёқимсиз вазият бўларди. Аммо, Карло Анчелотти 77-дақиқада ҳимоячи Начонинг ўрнига 18 ёшли ҳужумчи Альваро Родригесни туширди ва у саккиз дақиқадан сўнг Модричнинг амалга оширган бурчак зарбасидан сўнг тўпга сакраб боши билан зарба берган ҳолда ҳисобни тенглаштирди.

Родригес бунга бир ҳафта қолганда катталар даражасида дебют қилди ва буни ҳам ажойиб тарзда бажарганди — футболчи "Осасуна" билан ўйинда 89-дақиқада майдонга тушиб, Родригога узатма беришга улгурди. Эндиликда эса иккинчи чиқиш ва муҳим дербида ҳал қилувчи дебют гол. Балки биз эҳтимолий катта юлдузнинг чақнашини кўрармиз. Қуйида Альваронинг биографиясидан уни яхшироқ таниб олишга ёрдам берадиган бир нечта фактларни келтирамиз.


ВИДЕО  ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Атлетико Мадрид" 1:1


Альваро Родригес — меросхўр футболчи. Унинг бобоси Климако Родригес Уругвай терма жамоасида 5та ўйин ҳаракат қилган, отаси Кукито Родригес эса "Жирона"да ўйнаган, маҳаллий аёлга уйланган ва фаолиятини якунлаганидан сўнг Испанияда қолган.

Альваро отаси тарафдан тарихий ватанини танлаган ҳолда, Уругвай ёшлар терма жамоасида ўйнайди. У яқинда ёшлар ўртасидаги Жанубий Америка чемпионатида еттита ўйинда бешта гол урган ҳолда финалга қадар етиб борди. Шунингдек ёшлар даражасидаги Боливия дарвозасига хет-трик қайд этди ва Венесуэла дарвозасини икки бор ишғол қилган ҳолда Уругвайга 20 ёшгача бўлган жаҳон чемпионатига чиқишга ёрдам берди.

Аммо, Альваро футболдаги илк қадамларини айнан Испанида ташлади — у Паламос шаҳрида туғилган ва фаолиятини маҳаллий жамоада бошлади. Родригес кўплаб Каталониянинг иқтидорли ўсмирлари каби "Барселона"нинг қаламида бор эди. Аммо, уни "Ла Масия"га олишмади — ёзишларича, бунга ўйин услуби ва "клуб ДНК"сига тўғри келмаслик сабаб бўлган.



Альваро 2015 йилдан 2020 йилга қадар "Хетафе"нинг ёшлар жамоасида ўйнади, 2020 йилда эса "Реал" билан шартнома имзолади ва Раулнинг "Кастилья"сига боргунга қадар бир неча ёшлар даражаларидан ўтди. Афсонавий ҳужумчи эса тезда ёш иқтидорга тўғри ёндашувни топган кўринади — ўсиш жуда тез бўлди.

Родригес 193 сантиметр бўйга қарамай, нафақат марказий ҳужумчи, балки вингер ролида ҳам ўйнаши мумкин. Рауль уни бундай позицияда тез-тез ишлатиб кўрган. Балки шу сабаб Альваро жорий мавсум "Кастилья"да самарадорлик бўйича унчалик мақтана олмас — 16та ўйинда бешта гол. Аммо, марказга ўтганда унга битта ютуғи жуда ҳам ёрдам беради — чап оёқдан ажойиб зарба.

Альваро тақлид қилиши учун наъмуна — ватандоши Федерико Вальверде. Ярим ҳимоячи Родригесга кундалик масалаларда ёрдам бермоқда ва қимматли маслаҳатлар бермоқда. Альваронинг ўзи ҳам тезроқ Вальверде билан мамлакатнинг биринчи жамоасида бирга ўйнашни орзу қилади.



Родригес биринчи жамоадаги ажойиб чиқиши билан ОАВнинг мақтовларига лойиқ бўлди. El Confidencial нарши жамоага Бенземанинг ёши, Эден Азар ва Мариано Диаснинг барқарор эмаслиги сабаб ҳужумда янги қон кераклигини ёзмоқда. Бундан ташқари, "Реал" Килиан Мбаппени қўлга кирита олмади, бу эса бошқа ҳужумчи излашга мажбур қилади. Родригес эса кучайса, шу ролни олиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда "Атлетико" билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Карло Анчелотти Альваро келаси мавсум биринчи жамоага рўйхатга қўйилишини маълум қилди.


Sport-express.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика