"Атлетико" "Арсенал" билан муносабатларини узди, клуб лондонликларнинг қилган ишидан ғазабда
07 окт 2020 10:17
Янгиликлар
"Атлетико" "Арсенал" билан муносабатларини узди, клуб лондонликларнинг қилган ишидан ғазабда
"Атлетико" "Арсенал"нинг ярим ҳимоячи Томас Партининг трансферидаги ишларидан ғазабланмоқда.
Лондон клуби раҳбарияти Мадрид клубига хавбекнинг товон пулини тўламоқчи эканлигини хабар қилмаган.
"Атлетико" футболчининг кетиши ҳақидаги баёнотда ойна ёпилишига 32 дақиқа қолганда расмий маълумот олганига аниқлик киритган. Бу ҳақда клубни Ла Лига огоҳ этган, ўз навбатида лигага "Арсенал" Партини 50 млн евролик товон пулини амалга оширишга тайёрлигини хабар қилган, аммо клубга эмас.
Мадрид клуби "Арсенал"ни бундай иш юритишидан ғазабланган. "Атлетико" бошқарувчиларидан бири лондонликлар билан муносабатлар тузатиб бўлмайдиган даражада бузилган деб ҳисоблайди.
"Арсенал" кеча Партининг трансферини эълон қилди. Клуб ўйинчига 2018 йилдан бери қизиқаётган эди. Томас "Атлетико" тарбияланувчиси ҳисобланади.
Фикрлар