“Атлетик” ярим ҳимоячиси Эррера 36 миллион евро эвазига “Манчестер Юнайтед”га ўтади

Tolibjon Qosimov
24 июн 2014, 11:01
Билбаонинг “Атлетик” клуби ярим ҳимоячиси Андер Эррера “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтади, деб ёзади “Марcа”.
Манбанинг хабар беришича, манкунианлар футболчини харид қилиш учун жиддий киришишган. Клуб футболчига олдинроқ 32 миллион евро таклиф қилишган, ҳозир эса 36 миллион еврога етди. Футболчининг ўзи ҳозирда Англияда бўлиб турибди. У инглиз грандлари билан шартнома имзоласа, йилига 3 миллион евро олади.

Эррера ўтган мавсумда “Атлетик” сафида 33 учрашувда майдонга тушиб , 5та голга муаллифлик қилган.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com