"Аталанта" сўнгги 4 ўйинининг учтасида гол ура олмади

Mirjalol Normatov
23 янв 2022, 10:25
"Аталанта" А Сериянинг 23-тури доирасида "Лацио" билан ўйинда нурсиз дуранг қайд этди.

Қайд этиш керак, Бергамо клуби А Сериядаги сўнгги тўрт ўйинининг учтасида бирорта гол ура олмади. Ушбу ўйинларга қадар "Аталанта" сўнгги 39 ўйиннинг 3тасида рақиблари постига йўл топа олмаганди.

22 ўйиндан кейин Жан-Пьеро Гасперини шогирдлари 43 очко билан А Серия турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. 



Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia