"Аталанта" посбони А Сериянинг бошқа клубига ўтадими?
16 июн 2022 21:27
Янгиликлар
"Аталанта" посбони А Сериянинг бошқа клубига ўтадими?
Бергамо клуби дарвозабони Пьерлуижи Голлини фаолиятида бурилиш ясаш арафасида.
Журналист Николо Скиранинг таъкидлашича, Пьерлуижи Голлини фаолиятини "Монца"да давом эттириши мумкин.
Маълум бўлишича, 27 ёшли италиялик Бергамо клубини тарк этмоқчи. Италия чемпионатининг элит дивизионида дебют мавсумини ўтказадиган "Монца" эса дарвозабоннинг хизматларига қизиқмоқда.
Голлини 2021/22 йилги мавсумда "Тоттенхэм"да ижара асосида ўйнади. У "шпорлар" сафида 10 та ўйинда 11 та гол ўтказиб юборди ва 2 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар