

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, нидерландияликни "Аталанта" ўз сафида кўришни хоҳламоқда ва ҳимоячининг трансфери борасида ҳозироқ келишишни истамоқда.
Қайд этиш керакки, Ботман Италия клубининг бош трансфер мақсадидир. 21 ёшли ҳимоячи "Лилль" таркибида ўтган мавсум барча мусобақаларда 47та ўйинда майдонгат ушиб, 1та ассист қайд этди.
"Аякс" тарбияланувчисининг француз клуби билан тузган шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.


