“Аталанта” А Серияда сўнгги 27 йил ичидаги энг яхши натижани қайд этмоқда

28 окт 2019, 09:24
“Аталанта” Италия чемпионатининг 9-турида “Удинезе”ни 7:1 ҳисобида мағлуб этди.

Бу орқали Бергамо клуби ўзининг энг йирик ғалабасини такрорлади. 1952 йил “Аталанта” 7:1 ҳисобида “Триестина” жамоасини мағлуб этганди.

Бундан ташқари “Аталанта” жорий мавсум 9 та ўйинда жами 28 та гол урди. Бу эса А Сериянинг 1992/93 йилги мавсумидан бери қайд этилган энг яхши кўрсаткич бўлиб турибди. Ўшанда “Милан” 9 та турда 29 та гол урганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›