

Маълум қилинишича, клуб январь ойида ўз етакчисини сотишни режалаштирмаяпти. "Астон Вилла" Грилиш борасидаги таклифларни фақатгина ёзги трансферлар ойнаси вақтида кўриб чиқиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчига "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари томонидан қизиқиш билдирилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.



