UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  1 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  17 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  64 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  5

“Астон Вилла“ тўхтамаяпти! Клуб навбатдаги трансферни эълон қилди Янгиликлар

“Астон Вилла“ тўхтамаяпти! Клуб навбатдаги трансферни эълон қилди

АПЛга қайтга «Астон Вилла» янги мавсум олдидан таркибни кучайтиришда давом этмоқда.

Бу сафар клуб «Олимпиакос» ҳимоячиси Бьорн Энгелснинг трансферини эълон қилди. 24 ёшли футболчи Бирмингем шаҳри жамоаси билан 4 йиллик келишувга эришган. Энгелснинг трансфер суммаси эса 11,1 млн. еврога баҳоланган. У ўтган мавсумни ижара асосида «Реймс»да ўтказиб, Лига 1 доирасидаги 33 баҳсда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1+1 натижани ёзиб қўйди.

Шу тариқа, бельгиялик ўйинчи «Астон Вилла» томонидан ёзги трансферлар ойнасида харид қилинган саккизинчи футболчига айланди.

Аввалроқ, бирмингемликлар Уэсли (25 млн. евро), Тайрон Мингс (22,3), Мэтт Таргетт (15,6), Эзри Конса (13,3), Анвар Эл Ғози (9), Хота (4,5), Кортни Хаус (3,4) каби футболчилар билан шартнома имзолаганди. Ҳозирча, «Астон Вилла» трансферлар учун умумий 100 млн. евро сарфлади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика