

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, томонлар битимни кеча кечқурун якунлашди.
"Барселона" 29 ёшли бразилиялик учун 20 миллион евро атрофида олади.
"Астон Вилла" Коутиньони "Барселона"дан 2022 йилнинг январида ижарага олган эди. Футболчи АПЛ доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.



