

Клублар ўртасидаги ижара келишувида 40 миллион евролик харид қилиш ҳуқуқи ёзилган, аммо англияликлар бунча пулни тўлашга тайёр эмаслар ва нархни тушириш бўйича музокаралар олиб боришмоқчи.
"Астон Вилла" бразилияликка туширилган маош билан узоқ муддатли шартнома таклиф қилдаи. Клуб Коутиньонинг "Барселона"га босим қилишига ва трансферни 40 млн евродан камроққа уюштиришга ёрдам беришига умид қилади.
"Барселона"да эса ўйинчига ишонч билдирилмайди, у ортиқ клуб либосини киймайди.
29 ёшли хавбек АПЛ доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.



