"Астон Вилла" Эмери қўл остида фақатгина икки жамоадан кам ғалаба қозонди

Mirjalol Normatov
2 апр 2023
"Астон Вилла" АПЛнинг 29-тури доирасида "Челси"ни мағлуб этди.

Бирмингем клуби 2022 йилнинг 6 ноябрь куни Унаи Эмери жамоа бош мураббийлигини қўлига олганидан бери 9-ғалабасини қўлга киритди.

Ушбу давр мобайнида АПЛда фақатгина "Арсенал" (13) ва "Манчестер Сити" (10) "Вилла"дан кўпроқ ғалабага эришган.

28 ўйиндан кейин "Астон Вилла" АПЛ турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal