"Астон Вилла" Агбонлахорни машғулотлардан четлатди

Aslanov Jasurbek
19 апр 2016, 17:12
"Астон Вилла" ҳужумчи Габриэл Агбонлахорни машғулотдан четлатганини расман эълон қилди.

Сабаб - футболчининг дам олиш кунларидаги ўзини тутиши. Клуб бу борада текширув ўтказмоқда ва ушбу жараён тугамагунча изоҳ бермоқчи эмас.

Олдинроқ "Астон Вилла" Премьер-лигани тарк этаётган бир пайтда, ҳужумчи спиртли ичимликлар ичиб юргани эълон қилинган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›