UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  1 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  2 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  2 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1

Гринвуд мендан зўр, ёшларга имкон берилади. "Астана"га қарши баҳс олдидан Сульшер иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ) Янгиликлар

Гринвуд мендан зўр, ёшларга имкон берилади. "Астана"га қарши баҳс олдидан Сульшер иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)

Бугун Европа лигаси гуруҳ баҳсларига ҳам старт берилади.

"L" гуруҳидан жой олган Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ўз майдонида Қозоғистоннинг "Астана" жамоасини қабул қилади. Кеча учрашувдан олдин МЮ устози Оле-Гуннар Сульшер иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда мутахассис билан бирга марказий ҳимоячи Аксель Туанзебе ҳам қатнашди. Қуйида норвегиялик мураббийнинг ўйинолди айтган гапларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Европа лигаси

1-тур, "L" гуруҳи

19.09.2019, 23:55

"Олд Траффорд", Манчестер

"Манчестер Юнайтед" - "Астана"

Бош ҳакам: Франсуа Летесье (Франция)


Жароҳатланганлар ҳақида

Дэн (Жеймс) "Лестер" билан ўйинда зарба қабул қилиб олди, шундай экан у ўйнамайди. Ҳали ҳам Люк (Шоу), Поль (Погба), Антони (Марсьяль) ва Эрик (Байи) тайёр эмас. Диогу (Далот) ва Жесси (Лингард) қайтди, улар ўйнаши мумкин. Демак, жароҳатланганларнинг бир қисми таркибга қайтди дейиш мумкин.


Эрлинг Холанднинг ЕЧЛдаги ўйини ҳақида ("Ред Булл Зальцбург" аъзоси Холанд ЕЧЛ 1-турида "Генк" дарвозасига 3та гол урди. У ўз вақтида "Мольде" таркибида Сульшер қўлостида тўп тепган)

Ўша учрашувни томоша қилиш ва унинг ҳаракатларини кузатиш ёқимли бўлди. Лекин, ҳозир бор эътиборим "Юнайтед"нинг олдиндаги ўйинига қаратилган. Албатта, у билан ишлаётган инсонлар унинг прогрессидан ҳайрон қолмоқда.


Европа лигаси ҳақида

"Мольде" билан ЕЛ гуруҳида биринчи бўлганман. Бунда сен турли жамоаларга ва турли маданиятларга қарши ўйнайсан. Бу янги тажриба, рақибларга ҳам. Гуруҳдаги иккита ўйинимиз узоқда ва сунъий қопламали майдонда ўтади. Шу сабаб, уйдаги ўйинлар биз учун жуда муҳим.


Дарвозани ким қўриқлайди: Де Хеа ёки Ромеро?

Давид янги шартнома имзолади, шундай экан у ўйнашда давом этиши мумкин деган фикр бўлиши табиий (кулади). Жиддий гапирадиган бўлсам, "Астана"га қарши Серхио (Ромеро) ўйнайди. У кўп бор юқори даражадаги киперлигини исботлаган, Давидни алмаштириб туришга тайёрмиз. Чунки, унга нимадир бўлиб қолган тақдирда Ромеро ўйнаши учун Серхиони яхши формада ушлаб туришимиз зарур. Ромеро ўйин амалиётига эга бўладиган пайт келди.


Ёшларга эътибор ҳақида

Ёш ўйинчилардан фойдаланамиз. Ёнимда асосий таркибда тушадиган Аксель ўтирибди. Бизда мавсумолди йиғинини яхши ўтказган катта жамоа бор. Асосий таркиб учун жиддий кураш кетмоқда, афсуски Аксель ички чемпионатда бошланғич таркибда тушмаганлардан бири. Таркибда бошқа янгиланишлар ҳам бўлади, ёш ўйинчиларга ҳам имкон берамиз. Гринвуд албатта ўйнайди.


Дэниель Жеймс ҳақида

Дэниелни ўйинидан рохатланяпман. Уни харид қилганимиз - фантастика. У жамоага кўп нарса бермоқда. У "Лидс"га ўтишга жуда яқин бўлганини биламан, лекин бу футбол. Бу ерда у ўз ишини яхши бошлади.


Фред ҳақида

Фред яхши ҳолатга келди, бизга унинг кучга тўла оёқлари керак. У сабрли бўлди ва кўп ишлади. У ёш бола эмас, лекин Англиядаги фаолиятини энди бошлади. Уни майдонда янада кўпроқ кўришимизга ишонаман.


Де Хеанинг янги шартномаси ҳақида

Давид билан қанча кўп гаплашсам, унинг қолишига шунча кўпроқ ишондим. Уни "Лестер" билан ўйинда қандай ҳаракат қилганини кўрдингиз. Бу ҳимоячиларга ҳам қўшимча ишонч беради. Чунки, улар ортда ҳаммаси жойида эканлигини билишади ва ҳотиржам тўп тепишади. У "Юнайтед" муваффақиятларининг бир қисми бўлишига аминман.


Гринвудга маслаҳат

Мейсон мен кўрган ҳужумни якунловчилар орасида энг яхшиларидан бири. Мен етарлича юқори даражадаги футболчилар билан ўйнаганман. Мейсон мендан зўр, бу аниқ. У шунчаки тинмай ишлаши керак, олдинда кўп йиллар бор. Ҳар доим олдинда турган ўйин энг муҳими.


Жамоа Чемпионлар лигасида эмаслигидан ҳайронлиги ҳақида

Ўйлашимча, йигитлар Премьер-лига ўйинларини, бошқа клублар қандай қилиб соврин қўлга киритаётганини кўришган. Уларни ўрнида бўлишни мен ҳам, шогирдларим ҳам хоҳлашади. Европа лигаси - ўша жойга йўл.


Рэшфорд ҳақида

Кўплаб ёш ўйинчилар унга ўхшашга ҳаракат қилишади. У ҳақиқий профессионал, ҳар куни нимадир яратишга интилади. "Манчестер Юнайтед" аъзоси айнан шундай бўлиши керак. У учун муҳим палла "Лестер" билан баҳсда гол уриш эди. Энди у босимни енгиб ўтди.


Моуриньо Европа лигасида тажрибали таркибни туширган, сиз эса ёшларга имкон бермоқчисиз. Бу сиз танлаган йўлми?

Таркиб танлашда ҳамма нарса ким тайёр эканлигига, биз қандай поғонада бораётганимизга, кейинги ўйин қандай эканлигига ва кимга кўпроқ ўйин амалиёти кераклигига боғлиқ. Ёшлар ички беллашувларда ҳам ўйнаши мумкин, бу ўз вақтида қабул қилишимиз керак бўлган оддий қарор. Баъзида Европа лигасида айнан тажрибали ўйинчилар тушиши керак бўлиб қолиши ҳам мумкин.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика