“Астана” илк бор Қозоғистон чемпиони!

Narzulla Saydullayev
2 ноя 2014, 11:33
Қозоғистон Премьер-Лигасининг 31-туридан сўнг мамлакат чемпиони номи маълум бўлди.
Ўз майдонида Қизилўрданинг “Қайсар” жамоасини қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида зафар қучган “Астана” клуби ўз тарихида илк бор Қозоғистон чемпионлигини қўлга киритди.

Патрик Твумаси, Дмитрий Шомко ва Фокси Кетевоама томонидан киритилган голлар “Астана”га муддатидан аввал чемпионликни тақдим этди. Ушбу турда терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Темур Кападзе тўп тепаётган “Актобе” клуби ўз уйида “Қайрат” жамоасини кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этди.   

Келаси мавсумда “Астана”, “Қайрат”, “Актобе” ва “Ордабаси” клублари Еврокубокларда Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади.

“АСТАНА” — “ҚАЙСАР” 3:0 (2:0)

Голлар:
Твумаси 13 (1:0), Шомко 71 (2:0), Кетевоама 78 (3:0).

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Астана
301710360 - 213942
2Қайрат31185856 - 282838
3Актобе301510546 - 301634
4Ордабаси311351333 - 41-827
5Қайсар31913928 - 33-524
6Шахтёр311161440 - 47-721


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›