UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  4 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  7 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   2 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  3 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  22 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0

Асрор Ғофуров: “Мен учун Ўзбекистонга қайтиш вақти келганди” Янгиликлар

Асрор Ғофуров: “Мен учун Ўзбекистонга қайтиш вақти келганди”

Бир неча мавсумни Туркиянинг турли двизионларида ўтказган ўзбекистонлик футболчи Асрор Ғофуров, жорий йилда чемпионатимизга қайтиб фаолиятини давом эттирди.

Биринчи даврани андижонликлар сафида ўтказган ярим ҳимоячи, иккинчи даврада “Сурхон” жамоаси сафига келиб қўшилди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки бугунги суҳбатдошимиз Суперлигада дебют мавсумини ўтказди. 


- Узоқ муддатдан сўнг миллий чемпионатимизга қайтдингиз. Умуман олганда ўзингизни дебют мавсумингизни ўтказдингиз. Дастлабки таасуротлар қандай бўлди? 

- Авваламбор, ўз юртимга қайтиб Суперлигада тўп тепганимдан хурсандман. Таасуротлар аъло.

- Ҳозиргача бўлган фаолиятингизни икки қисмга, яъни турк ва ўзбек футболига бўладиган бўлсак, сиз учун қай бири аҳамиятлироқ?

- Менимча иккига ажратиш нотўғри бўлса керак. Футболчи сифатида Ўзбекистонда улғайдим, илк қадамларимни ташладим. Легионерга айланиш тақдиримда бор экан, хорижда ҳам муносиб тўп тепишга ҳаракат қилдим. Беш йилга яқин вақт мобайнида биринчи ва тўртинчи двизион жамоаларида ҳаракат қилдим. Илк турларда бироз ҳаяжонланганим рост. Бу табиий ҳолат. Термиз клубига ўтганимдан сўнг анча мослашиб олдим. Ички чемпионатимиздаги тажрибали футболчилар билан елкама-елка тўп тепдим. Ойбек Қиличев, Шавкат Саломов ва Дилшод Раҳматуллаев кабилардан кўп нарса ўргандим.

- Нима учун айнан “Андижон” вариантида тўхтадингиз? Ёки бошқа сабаблар ҳам борми?

- Туркиядан ватанимга қайтиш вақти келганди. Бу борада “Андижон” мен учун биринчи ташланган қадам бўлди.

- “Андижон”нинг узоқ муддат қуйи лигада юргани ҳам, қайсидир маънода муваффақиятсизликларга таъсир қилдими?

- Албатта. Биринчи даврада бу яққол билинди. Таркибдаги кўп футболчилар янги эди, ўзаро чиқишиб кетишлари учун вақт керак бўлди. Лекин, кўрдингиз жамоа иккинчи даврада ўз йўлини топиб олди, натижалар ижобий кўриниш олди. Александр Хомяков янги ҳаво олиб кира олди. Мавсум аввалида катта мақсадлар қўйилди. Кучли олтиликка кириш вазифа этиб белгиланди. Бироқ, ҳар доим ҳам футболда сиз истаган нарса рўй беравермайди.

- “Андижон” варианти ортга ташланган қадам эмасмиди? Ўзингизни нисбатан кучлироқ лигаларда синаб кўришингиз мумкинмиди? Бу борада вариантларга эгамидингиз?

- Албатта! Аммо менга “Андижон” варианти жуда маъқул келганди. Болалигимдан водий жамоаларида тўп суришни орзу қилганман. Ниятимга етдим. Ҳар нарсанинг ўз вақти бор. “Андижон” ва “Сурхон” ортга ташланган қадам эмас, деб ўйлайман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика