UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам (матнли трансляция)  11 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  1 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  2 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  19 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  15 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0

Асрор Алиқулов: "Сунъий майдонда ўйнаш - "Арал Самали"нинг ўйин услуби" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Сунъий майдонда ўйнаш - "Арал Самали"нинг ўйин услуби"

Про лиганинг 22-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Шўртан" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.





"Ўйиннинг сунъий майдонда ўтиши "Арал Самали"нинг ўйин услуби дейиш мумкин. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик, биз кўпроқ ҳужумдаги ва ҳимоядаги ҳаракатларимизга эътибор қаратдик. Ўйин охирларида гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқардик.

"Арал Самали" асосан узун паслар билан ўйнашади, ҳатто аутдан ҳам шундай услубда ўйнайди. Шу боис кўпчилик бўлиб ҳимояландик. Бугун футбол кўп бўлмади, асосан стандарт вазиятлар, тўп узатишлар кузатилди.

Йил бошида бизнинг таркбимиз бошқача эди, 70-80 янги футболчилар келиб қўшилди. Шу боис ўйинимиз ва натижалар ўзгарди.

Молиявий ҳолатимиз? Ҳомий ўзгарганидан кейин бир муддат қийинчиликлар бўлди. Клубимиз раҳбарияти муаммоларни ҳал қилишди, 4 ой давомида сабр қилишгани учун футболчиларга ҳам раҳмат айтаман. Ҳозир ҳаммаси жойида", - дейди Асрор Алиқулов. 



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика