UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  4 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  13 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  19 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  32

Асрор Алиқулов: "Қаттиққўл мураббийман дейишим мумкин" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Қаттиққўл мураббийман дейишим мумкин"

Про лиганинг 5-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (4:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов қатнашди.




"Ўйинга тайёрлашда футболчиларни руҳий ҳолатига кўпроқ эътибор қаратдик. "Хоразм" жамоаси турнир жадвалининг сўнги ўрнида бораётган бўлсада ўйинда биз эътибор берадиган жиҳатлари бор эди. Футболчилардан 100 фоиз тайёр бўлишни талаб қилгандик. Лекин, биринчи бўлимда ўйинчиларим осон ютамиз деб ўйлашди шекилли ҳаракатлари қовушмади. Футболчи учун ярашмайдиган хатолар қилишди. Иккинчи бўлимда катта куч билан олдинга ўтдик, рақиб ҳимоясида бўшлиқлар юзага келди. Машғулотларда рақиб жамоанинг кучсиз ва кучли томонларини ўрганганимиз самарасини берди.

Футболчиларни вазифаси футбол ўйнаш, ўзининг ҳаракатлари билан жамоасига хурсандчилик улашишдир. Камера қаршисидами ёки мухлислар қаршисидамиз эътибор бермасдан ўйнаши керак. Шундагина ҳеч қандай босимни ҳис қилишмайди.

Ёш футболчилардан биринчи бўлимда ёки иккинчи бўлимда фойдаланишни мақсад қилгандик. Учта учрашувдан бери биринчи бўлимда ёшларни туширмоқдамиз, биласиз ёшларимиз асосан ҳужум чизиғи вакиллари ҳисобланади.

Қаттиққўл мураббийман дейишим мумкин. Чунки, гоҳида футболчиларим ҳафа бўлиб қолишади. Машғулотларда бу томондан иш олиб борамиз, шу вазиятда нима учун кўнглимиз тўлмаганини айтамиз. Футболчиларимдан хурсандман. Шу вақтгача бирон бир футболчи жамоадан ўзини олиб ёки ўзини кераксиздек ҳис қилган пайтлар бўлмаган.

"Хоразм" сафида бўй томонлама, яккакурашларда бақувват ҳамда кучли дриблингга эга футболчилар бор. Чап қанот ярим ҳимоячиси, 7-рақамдаги ҳужумчи бизга муаммо туғдирди. Ўзининг ўйини билан юқори даражада эканлигини исботлади.
Охирги ўйинларда чарчаб қолган ҳолатда кўпроқ вазиятларга эга бўлмоқдамиз. Биз билан ўйинларда охирги дақиқаларда рақибларга қийин бўлмоқда. Сўнги дақиқаларда биз кўп гол киритмоқдамиз",- дейди Асрор Алиқулов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика