UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  12 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  8 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12

Асрор Алиқулов: "Ўтган ўйиндаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилдик" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Ўтган ўйиндаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилдик"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Шўртан" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда ўтган ўйиндаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилдик. Бугунги ўйиннинг биринчи бўлимида жуда кўп вазиятларни голга айлантира олмадик. Иккинчи бўлимда яхши вазиятларга эришдик. "Арал Самали" ҳам курашувчан жамоа, айниқса ўз майдонида ғалаба учун ўйнайди. Бугун биз ўйинни ютиш учун ҳаракат қилдик ва якунда мақсадга эришдик. Жамоамиз аъзолари ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

- Юзага келган танаффус вақтида "Шўртан" жамоасида қандай ўзгаришлар бўлди?

- Молиявий томондан раҳбарият ва хомийларимиз қўллаб-қувватлаяпти. Ҳозирда бу борада муаммо йўқ. 

- "Арал Самали"дан бугун қайси футболчини алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз?

- Ҳужумдаги футболчи, жамоа сардори ва бўйдор ҳимоячи яхши ўйин кўрсатди. Бу футболчиларни анчадан буён биламиз, тайёргарлик жараёнида ҳам алоҳида эътибор қаратдик. Қолган футболчиларнинг кўпчилиги ёш.

- "Шўртан" ҳимоявий футбол ўйнагадек кўринди. Бу сизнинг футболчилик вақтида ҳимоячи бўлганлигингиз билан боғлиқми?

- Бу кўпроқ рақибдан келиб чиқди. Сунъий майдон ва рақибнинг узун узатмалари билан боғлиқ эди. Биргина гол ўйин тақдирини ўзгартириб юборишини мумкинлигини ҳисобга олиб ҳимоячиларимизга эътиборли бўлишларини уқтиргандик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика