UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  1 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  0 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  3 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  23 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  25 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7

Асрор Алиқулов: "Натижалар яхши бўлса бошқа муаммолар иккинчи даражага тушади" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Натижалар яхши бўлса бошқа муаммолар иккинчи даражага тушади"

Про лига 14-турдан ўрин олган "Динамо" - "Шўртан"(0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Динамо" жамоаси сўнгги бир нечта учрашувни кўтаринки руҳда ўтказаётган эди. Рақиб сафидаги бўйдор футболчилар стандарт вазиятларда яхши ҳаракат қилгани боис ўйиндан олдин футболчиларимга сергакроқ бўлишини сўрагандим. Хато қилмасликни талаб қилгандик. Икки жамоанинг ўйинидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак дуранг адолатли ва учрашувга мос бўлди. Биз кўпроқ ҳимояландик ва қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Рақиб тўп билан кўпроқ муомалада бўлганига қарамасдан дарвозамиз олдида ҳавфли вазият ярата олгани йўқ. Қайси жамоа биринчи бўлиб тўп киритса ўша жамоа ютиб кетиши мумкин эди",- деди Асрор Алиқулов.

- "Шўртан" олдига қўйган вазифани бажарди десак бўладими?

- Қайсидир маънода ёш футболчилардан иборат жамоа эканлигимизни, таркибимизда тажрибали футболчилар камлигини инобатга олсак, ҳа. Бу билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ, кучимиз етганича юқори ўринлар сари ҳаракат қиламиз. Ҳали олдинда ўйинлар кўплиги сабаб бу борада бирор нарса дейиш қийин. 

- Жамоанинг сўнгги ўйинларда гол ура олмаётгани нима билан боғлиқ?

- Охирги иккита ўйинда жамоалар бизга қарши ҳимоявий ўйин кўрсатди. Кўрган бўлсангиз бугун ҳам дарвозамиз олдида хатоларга йўл қўйдик, бу футболчининг савиясига боғлиқ. Мағлуб бўлган учрашувларимизда ҳам ҳимоячиларимиз голни рақибга совға қилишди. Жамоамизда Про лигада  ҳали ўйнамаган футболчилар ҳам бор. Футболчи камлигидан ҳам қийин аҳволга тушяпмиз. Имкон даражасида уларни ўйинга тайёрлаяпмиз. Қайси футболчининг ўйнай олишини ҳис қилсак шу футболчига имконият беряпмиз. 

- Клубдаги шунча муаммоларга қарамасдан вазифа Суперлигага чиқиш бўлиб қоладими? Жамоа трансферлар ҳам қила олмайди...

- Таъқиқ таъсир қилади албатта. Футболчилар четдаги муаммоларни ўйламаслиги керак. Майдонда барчасини ҳал қилмасак муаммолар ортади. Қўлга киритиладиган натижалар яхши бўлса, бу муаммолар иккинчи даражали бўлиб қолади. 

- Ўзбекистон кубоги баҳслари декабрь ойида янги форматда ўтказилади. "Шўртан" кубок ҳақида ҳам ўйлаб кўрдими?

- Про лигада футболчилар камлигидан қийналяпмиз. Шундай экан кубокда имкониятимиз қандай бўлиши мумкин? Жамоамиз имижи учун ўйнаймиз. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика