UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  0 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  0 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21

Асрор Алиқулов: “Машъал” таркибини кучайтиришимиз керак" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: “Машъал” таркибини кучайтиришимиз керак"

А Про-Лига 28-туридан ўрин олган “Нефтчи”- “Машъал” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов сайтимизга интервью берди.

- Асрор ака, авваламбор сайтимиз вакиллари ва ўқувчилари номидан чемпионлик билан табриклаймиз! Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Табрик учун раҳмат! Бугунги ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? “Машъал” А ПРО-Лигада ғолиликни қўлга киритди, жамоамиз таркиби ёш, чемпионлик қўлга киритлгандан кейин уларда иштиёқ йўқолиб қолиши мумкин. Стаионга нечта томошабин ашриф буюришидан қатъий назар биз доим мухлислар учун майдонга чиқамиз, ўйнаймиз, ғалаба учун курашамиз. Ёш футболчилар ўйиндан ўйинга ўсиб бориши ва сафар учрашувларига ўзларини тайёрлаши керак. Чунки энди, Суперлига йўлланмасини қўлга киритдик, бу икки турнир савиясида фарқ бор албатта. Ҳар бир учрашув оддий эмаслиги, худди финалдек майдонга чиқишни жамоамиз ёш футболчиларига сингдиришимиз зарур деб ҳисоблайман.
Бугун ғалаба қозонишди мақсад қилган эдик, йигитлар ҳаракат қилишди, бироқ якунда мағлубиятга учрадик. “Нефтчи” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинга тўпни назорат қилиш, қисқа узатмалар орқали ҳужум ташкил этишни мақсад қилгандик, бироқ майдон сифати ўз услубимизни тўла намойиш этишга имкон бермади.

- Жамоангизни таркиб жиҳатидан Суперлигага қай даражада тайёр деб ҳисоблайсиз?
- Жамоамиз таркиби жуда ёш, бу таркиб билан Суперлигада жуда қийин бўлади, хатто бу таркибимиз билан юқори элитада “жон сақлаб қолиш” имконияти ҳам жуда паст. Чунки ёш футболчилар бутун мавсум давомида турғун ўйнаб кета олмайди. Ўйлайманки, бугун биз билан ПРО-Лигада ўйнаб чемпион бўлган йигитлар таркбимизда қолиб, биз билан Суперлигада ҳам ўйнашади. Лекин жамоамиз таркибига тажрибали футболчиларни жжалб этиш борасида селекция ишларини олиб боришимиз зарур деб ҳисоблайман.

- “Машъал” инфратузилма жиҳатидан Суперлига талабларига жавоб бера оладими?
- Инфратузилма жиҳатиданми? Клуб базаси ва стадиони Суперлига талабаларга жавоб бера олади деб ўйлайман. “Машъал” илгариги Олий лига баҳсларида иштрок этган ва бу борада бизда замин шаклланган. Энди масаланинг бошқа томонлари ҳам бор, хомийлар томонидан қўллаб-қувватланса, албатта “Машъал” Суперлигада рақобатбардош ва юқори ўринлар учун курашадиган жамоага айланади.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика