UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  130 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  5 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  8 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  2 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  3 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  22 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  31 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0

Асрор Алиқулов: "Машъал" ҳар доим юрагимда" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Машъал" ҳар доим юрагимда"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Машъал" - "Шўртан" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Асрор Алиқулов фикрларини билдирди.




"Майдонга ғалаба учун чиқамиз. Лекин бу осон эмас. Қолаверса, бугун ўзгача дерби эди. Футболчиларга бундай ўйинлар бошқача бўлиши, ҳар бир тўп учун курашиш кераклигини айтгандик. Рақиб таркибида маҳоратли футболчилар бор. Шу боис олдинроқда босим қилишимиз, имкон бермаслигимиз керак эди. Ўйлайманки, футболчиларим меҳнат қилиш эвазига ғалаба қозонди. Футболчиларимизга маҳорат етишмаслиги рост.  Айниқса, охирги пасни беришда қийналишмоқда. Футбол кутиб турмайди. 

Машъал"да ишлаганим кейинчалик фойда келтирди. Уларнинг имкониятини билганим учун осонроқ бўлди. Бу жамоа ҳар доим юрагимда. Зоировнинг вазияти голли эди. Бу пайт бутун ҳаёл гол уришда бўлиши керак эди.  Биринчи даврада кўп жамоаларга очко улашдик, дея оламан. Индивидуал хатолар бунга сабаб бўлди. Жадвалдаги ўрнимиздан қониқмадик. Давралар оралиғида марказий ҳимоячи, таянч ва ҳужумга футболчи олишимиз лозим. Имкониятимиздан келиб чиқиб футболчи чақирамиз" - дейди ғузорликлар бош мураббийи.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика