UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  4 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  18 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  10 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  8 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  19 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

Асрор Алиқулов: "Жамоада кам маош олаётган футболчилар бор, бироқ бу бизни хавотирлантирмайди" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Жамоада кам маош олаётган футболчилар бор, бироқ бу бизни хавотирлантирмайди"

Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Машъал" — "Қўқон-1912" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Про лига старти билан барчани табриклайман. Рақибни яхши билганимиз учун уларга эркин ўйнашга имкон бермадик. Бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, аммо сўнгги дақиқаларда юзага келган вазиятлардан фойдалана олмадик. 

- Ҳумоюн Муртозаев ўйин сўнгида қулай вазият ярата олди, бироқ рақиб жарима майдонига киргач, йиқилишга бўлган иштиёқ кучайиб кетди. Бу ҳақда фикрингиз қандай?

- Ҳужумчи охирги зарбани йўллашни биринчи мақсад деб билиши керак. 

- Легионерларга охирги 10 дақиқада имкон берилди. Бу улар учун кам эмасми?

- Улар илк навбатда кўникма ҳосил қилиб олиши керак. "Қўқон-1912"га қарши ўйинда ҳимояда ишончли ўйинчилар керак эди. Бабатунде кабилар эса ҳужумкор ўйинчи, шу боис, уларга иккинчи бўлимда имкон беришни режа қилгандик. Улар унумли фойдаланди.

- Ўтган мавсум Петров, Георгадзе, Акромов, Нўъмонов каби футболчилар яхши таассурот қолдиришганди. Уларни бошқа жамоага қўйиб юборилишига сабаб нима?

- Кимнингдир шартнома муддати тугади. Уларга бошқа жамоалардан юқори маош эвазига таклиф бўлганди. Шу боис, уларни олиб қолиш қийин эди. Петровни эса клуб сотиш қарорига келди. Қолганларни шартнома муддати якунланди. "Қўқон-1912" ўз олдинга юқори мақсад қўйган. Шунинг учун, улар таклиф қилган маблағ ҳам юқори эди. 

- Бу йилги мавсумдаги легионерларнинг ўтган йилгига қараганда савияси қай даражада фарқ қилади?

- Ўтган йилги билан ҳозиргиларнинг позициялари фарқ қилади. Янги келганларнинг жисмоний ҳолатини оширишга ҳаракат қиляпмиз. Уларда етарли ўйин амалиёти бўлмаган.

- Жамоа олдига қандай мақсад қўйилган?

- Клуб мавқеидан келиб чиқиб, кураш олиб борамиз. Бизда кам маош олаётган, етарли ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчилар бор, бироқ бу бизни қизиқтирмайди, охиригача курашамиз. Ўтган йилги таркибимиздан тўрт нафар футболчи бизга қарши ўйнади. Биз гранд жамоа дейишимиз тўғри бўлмас. Янги жамоани шакллантириш осонмас. Лекин Суперлигага чиқиш учун курашамиз.

- Янги шаклланган жамоа сиз кутган ўйинни намойиш эта олишдими?

- Қувонтиргани, футболчиларнинг охиригача курашгани. Рақиб биз кутгандек ўйнади. Бўшлиқларимиз бор. Машғулотларда ишлаганларимизни майдонда тўлиқ бажара олмадик. 

- Ўйин қайдномасига Зоир Турсунов нега киритилмади?

- Зоир Турсунов кўп вақт жароҳатдан тикланиш билан машғул бўлди. У 3 ҳафта аввал машғулотларга қўшилди. Шу боис, у тайёр эмас, унга вақт керак.

- Суперлига йўлланмаси учун курашадиган жамоалар сафига "Қўқон-1912"ни ҳам киритасизми?

- Албатта. "Шўртан", "Бухоро" каби жамоалар номдор ўйинчиларни йиғиб олишди. Бироқ, барибир, Суперлигада бу таркиб билан курашиш қийин.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
13 мар 15:02:50
sss ddd
сизни кизиктирмаслиги табиий. кам маош олаётган футболчиларни кизиктиради
   
12 мар 21:38:16
FANAT FC NASAF_REAL.M
Zahiraa chirib ketayotgan llegionerlani olib kelish moda bòlganmi
   
12 мар 21:36:23
FANAT FC NASAF_REAL.M
Aslidayam Qiziqtirmaydi deganku
   
12 мар 21:34:55
Ashraf 10
Legionerlar tayyor olinmaydimi ? Uyin amaliyoti kamligini bilib turib qanday olish mumkin. Uzi yordamga olinadimi yoki silar orqali uyinini kuchaytirib oladi?
   
12 мар 21:34:16
FANAT FC NASAF_REAL.M
Qiziqtirmaydi degan joyini (Hovotirlantirmaydi) ga òzgartirish nech pul buvotti xaxaxax
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика