UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  15 00:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:1 (матнли трансляция)  118 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Асрор Алиқулов: "Бу ўйинга савияли ҳакам жўнатилишини кутгандик" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Бу ўйинга савияли ҳакам жўнатилишини кутгандик"

ПРО-Лига 18-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Шўртан" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Асрор ака, бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Бугунги ўйин кўп нарсани ҳал қилиши ва бизни имкониятларимизни ошириши мумкин эди. Бугунги ўйинда тайёргарлик борасида таркибда йўқотишлар мавжуд бўлганди. Айниқса бу холат ҳимоя чизиғида яққол кўринди, икки нафар марказий ҳимоя вакилини бугунги ўйинга олиб кела олмадик. Ўйинга келадиган бўлсак, ўйлайманки бугун ёмон ўйин намойиш этмадик. Бизда кўпроқ ҳужумда маҳорат етишмади. Имкониятлар бўлди, лекин жисмоний холат панд бермоқда. "Нефтчи"ни ҳужумлари кўпроқ стандарт вазиятлар, биз шунга қарши тайёргарлик кўргандик. Жорий мавсумда бу жамоага қарши тўртинчи ўйинда майдонга чиқдик, кубок мусобақасини қўшиб ҳисобласа беш марта тўқнаш келмоқдамиз. "Нефтчи"ни куч томонлама билардик, бугун жуда оғир ўйин кечди деб айтишим ноўриндир балки. Қаердадир ҳужум қилиб, тўпни ўзимизда ушлашга ҳаракат қилдик. Барибир сўнги сонияларда гол ўтказиб юбордик, аламли мағлубият десам тўғри бўлади.

- Ўйин давомида ҳакамларга нисбатан кўп эътироз билдирдингиз. Шу холатларга қандай изоҳ берасиз?

- Биз ўйладик, бугунги ўйин телевидение орқали намойиш этилади. Шу сабабдан ўйин ҳакамларни учрашувни бошқаришда жиддий ёндашиши ва бу ўйинга савияли ҳакам жўнатилишини кутгандик. Футболни ҳам ҳурмат қилиш керак, учрашув ҳакамлари бир қатор хатоликларга йўл қўйишди. Уларни ишини муҳокама қилиш эмаску, лекин айниқса кичик қоидабузарликларда, ҳужумларни тўхтатишда уларда хатоликлар кузатилди. Шу сабабдан бугун ҳакамлар ўз вазифасини 100 фоиз уддалади деб айта олмайман. Барибир футбол ичида юрибмиз, уларнинг ўрни футболимиз ривожида жуда баланд.

- Навбатдаги турни яна Фарғонада, Яйпаннинг "Турон" жамоасига қарши ўтказасизлар. Шу ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Энди ҳозир оғир ўйин ўтказдик. Майдон ҳам совуқ, сирпанчиқ, шу боис футболчилар кўп куч йўқотди. Молиявий қийинчиликлар туфайлими, ёки чиндан ҳам шундайми, қайсидир ўйинчилар майдонга тушишдан бош тортишади. Шу сабаб алмаштиришларга имкониятимиз йўқ. Яқин кунларда ўйин ўтказамиз, футболчиларнинг имкониятини чамалаб, тайёр бўлганларни майдонга туширамиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика