UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  0 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   0 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  12 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  30 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  445 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13

Асрор Алиқулов: "Бу биз учун шармандали мағлубият ҳисобланади" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Бу биз учун шармандали мағлубият ҳисобланади"

Про лига 15-туридан ўрин олган "Арал Самали" – "Шўртан" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов иштирок этди.

"Арал Самали"ни ғалаба билан табриклайман. Футболчилар иштиёқ эвазига ғалаба қозонишди дея оламан. Дейлик, улар умуман вазият яратгани йўқ. Битта ҳолатда пенальти ишлади ва бундан фойдалана олди. Биз эса имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Бу биз учун шармандали мағлубият ҳисобланади. Бугунги ўйинимиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, биз юқори ўринлар учун курашадиган жамоа эмаслигимизни мухлислар олдида кўрсатиб қўйдик", – деди Алиқулов.

- Жамоанинг асосий мақсади қандай?

- Биринчи мақсад кучли бешликка кириш эди. Бугун рақиб бирорта вазиятга эга бўлгани йўқ. Лекин ҳимояда жуда қаттиқ ҳаракат қилишди. Иштиёқ баландлиги кўзга ташланди. Биз эса вазиятлардан фойдалана олмадик ва мағлубиятни қабул қилиб олдик. Аслида ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. 

- "Шўртан" биринчи даврада "Арал Самали"ни ўз майдонида 6:0 ҳисобида мағлуб қилганди. Бугунги натижадан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, жамоада нимадир ўзгардими?

- Биринчи навбатда майдон. "Арал Самали" сунъий майдонда ҳаракат қилади. Биз футболчилардан тезроқ ўйнаш лозимлигини таъкидлагандик. Биринчи бўлимда биз яхши ўйнадик ва рақиб нисбатан кучсиздек кўринди. Лекин биз бундан фойдалана олмадик. Танаффусдан кейин "Арал Самали" гол ургач, йигитларнинг кайфияти тушиб кетди. Балки Зоиров гол урганида, ҳисоб йирик ҳисобда якунланиши мумкин эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика