UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср (матнли трансляция)  98 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6

Асрор Алиқулов: "Бизда икки қанот бирдай ишламаяпти" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Бизда икки қанот бирдай ишламаяпти"

"Пахтакор"га қарши Суперлиганинг 5-тур ўйинидан (1:3) сўнг "Қизилқум" устози Асрор Алиқуло матбуот анжуманида иштирок этди.

Асрор Алиқулов: "Рақибга қарши босим уюштириш услубини танлагандик, аммо босим натижасида гол ўтказиб юбордик. Майдонда ҳаракатланишда ҳам сусткашликка йўл қўйдик. Рақиб биздан тезроқ фикрлаган ҳолда ҳаракат қилди. Ўйин давомида ҳимоядан қарши ҳужумга ўтишни мақсад қилгандик. Иккинчи бўлимда 10 киши бўлиб қолдик, бу ҳам ўз таъсрини ўтказди. Шунга қарамасдан,  босим натижасида гол урдик".


— "Қизилқум"нинг "Пахтакор"га қарши ўйинлардаги муваффақиятсиз ўйинларига сабаб нима?

— Жамоа ҳали янги. Аксарият жамоада қолган футболчилар ўтган йил захирада қолган. Бугун хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Ҳали бир жамоа бўлиб шаклланишимиз учун вақт керак. Лекин Суперлига кутиб турмайди. Ҳали кўп ишлар олиб боришимиз керак.


— Ҳужумчилардан кўнглингиз тўляптими? Жамоа кутилганидан кам гол урмоқда?

— Мавсум аввалида Холтўраев имкониятларимизга мос келгани учун таркибга жалб қилгандик. Мбаоманинг жамоага киришиб кетиши ҳам қийин бўлмоқда. Бугун у гол урди, кейинги ўйинларда муваффақият кутиб қоламиз. Ҳужумларимиз Кенжабоев ва Холтўраев асосида ташкил этилмоқда. Бизда икки қанот бирдай ишламаяпти. Жамоавий ўйин жиҳатдан оқсаяпмиз. Бир маромда ўйин олиб боролмаяпмиз. Марказда ҳам муаммолар етарлича. Ҳали кўп ишлар олиб беришимиз керак.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика