UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  1 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  0 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  7 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5

Асқар Умаров: "Зомин"га раҳбариятнинг руҳий далдаси етишмаяпти. "Андижон"нинг иккинчи голини ҳакамлар уюштириб беришди" Янгиликлар

Асқар Умаров: "Зомин"га раҳбариятнинг руҳий далдаси етишмаяпти. "Андижон"нинг иккинчи голини ҳакамлар уюштириб беришди"

“Андижон” – “Зомин” (2:1) ўртасидаги ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Асқар Умаров саволларга жавоб қайтарди.


Ўйин ҳақида

- Бугун мухлисларга ёқадиган томошабоп руҳдаги ўйин бўлди. Жамоамиз йигитлари бутун учрашув давомида таслим бўлишмади, астойдил ҳаракат қилишди. "Андижон"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоамизга раҳбариятнинг руҳий далдаси етишмаяпти. Молиявий қийинчиликларимиз бор. 

- "Зомин" Про-лигада аутсайдер бўлиб қолишига сабаб нима?

- Албатта, муваффақиятсизликнинг асосий сабаби иқтисодий муаммога бориб тақалади. Бугунга қадар кўп ойликларимизни олмадик. Бизга яхши хомий бўлганида натижаларимиз бошқача бўларди. Шундай бўлса ҳам биз ҳаракатдан тўхтаб қолганимиз йўқ.

- Мавсум аввалида раҳбарият томонидан жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?

- Олдимизга жуда юқори мақсад қўйилмаган. Мақсадимиз Про-лигада чиройли ўйинлар кўрсатиш ва лигада қолиш. Маҳаллий футболчилар билан бунга ҳаракат қилаяпмиз. Ўтган мавсум Биринчи лигада чемпионликни қўлга киритган йигитларни таркибда сақлаб қолганмиз.

- Жамоа сардори Элдор Каримов асли ҳимоячи бўлса-да, ўйин давомида турли ампулаларда ҳаракат қилди, жумладан ҳужум чизиғида. Бу нима билан боғлиқ?

- Бизда ҳужумчилар билан боғлиқ муаммо бор эди. Элдор Каримов кўп гол урадиган футболчи, шу сабаб уни ҳужум чизиғида ҳам синаб кўрдик. 

- "Андижон" билан ўйиндан олдин қандай натижа кутгандингиз?

- Биз албатта ўзимизга керакли натижани кутгандик. Бўйдор футболчиларга қарши машғулотларда ишлагандик. Мезбонларнинг иккинчи голини ҳакамлар уюштириб беришди деб ўйлайман. Ҳакамлар қарор беради, биз борига чидаймиз. Бирон нарса десанг бўлмайди.

- Жамоа Биринчи лигага тушиб кетса, тақдири қандай кечади?

- Жамоа тақдири мутасаддиларнинг қўллаб-қувватлашига боғлиқ. Бизда ҳозир имконият бор, лигада қолишимиз мумкин. Йигитларга ишонаман, улар ҳоҳлаган жамоани мағлуб эта олишади. Бизга руҳий далда керак, бизга ҳам "Андижон"даги каби хомий керак.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика